2018-05-31 15:31:14

“MATIZ” АВТОМАШИНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЎХТАТИЛАДИ

2018 йилнинг июль ойидан эътиборан «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида «Matiz» русумли автомобилларни йиғиш якунланади. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ ҳамда мазкур автомобилнинг техник эскирганлигини инобатган олган ҳолда қабул қилинди.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

«GM Uzbekistan» истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятлари бажарилишини ва автомобилларнинг тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Matiz» автомобиллари кичик ҳажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эҳтиёж «Spark» автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.