2018-05-31 16:29:24

ОЛИМ ИСАЕВ “ЎЗАГРОКИМЁҲИМОЯ” АЖГА РАИС ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Олим Батирович Исаев Ҳукумат қарори билан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Daryo.uzнинг маълум қилишича, Олим Исаев 1972 йилда Наманганда туғилган. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар «Мехмаш» МЧЖ кузатув кенгаши раиси, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти бўлиб ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ 2016 йил 24 октябрдаги Президент қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб бориш ҳисобланади.

Фото: daryo.uz