2018-05-31 16:42:06

ТАЙСОН НАВБАТДАГИ ЖАНГИГА ТРАМПНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри навбатдаги жангида АҚШ Президенти учун ВИП-ложадан иккита чипта банд қилганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 июн куни Манчестер шаҳрида икки ярим йиллик танаффусдан сўнг Тайсон Фьюри илк жангини ўтказади. Унинг мазкур жангдаги рақиби британиялик Сефер Сефери бўлади.

Фьюри ўзининг Твиттер саҳифасида АҚШ Президенти Дональд Трампни жангни томоша қилишга таклиф қилган.

— Сизга оғир вазн тоифасида ҳақиқий жаҳон чемпиони керак, бу Деонтей Уайлдер эмас. Сизни узоқ танаффусдан сўнг Манчестер шаҳрида бўладиган илк жангимга таклиф қиламан. Мен сиз учун ВИП-жойдан иккита ўрин қолдирдим, жаноб Президент, —деб ёзади Тайсон Фьюри.