2018-05-31 18:13:00

ЗИДАН “РЕАЛ” БОШ МУРАББИЙЛИГИНИ ТАРК ЭТДИ

Мадриднинг «Реал» футбол клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда у 31 май куни клуб қароргоҳида ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мутахассис клубни 2015/16 йилги мавсум ўртасида қабул қилиб олган ва ўтган уч йил давомида уч маротаба Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритганди.

Унинг бошчилгида «Реал» Испания чемпионати, мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонди. Икки марта Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.