2018-06-04 16:25:39

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТИГА КИРИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. БуҳақдаАдлиявазирлигининг«Ҳуқуқийахборот» каналига таяниб “Xabar.uzхабарберди.

Унга кўра, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа-жадвал асосида 1 июндан 25 июнга қадар Ҳарбий-техник институтида ўтказилади.

Ҳарбий-профессионал танлашда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

  • ҳужжатларни ўрганиш;
  • психофизиологик ўрганиш;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • ёзма иш (диктант);
  • компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражасини текшириш;
  • якка тартибдаги якуний суҳбат.