2018-06-04 16:41:12

САМАРҚАНДДА КОНФУЦИЙ ХИЁБОНИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Самарқанд давлат университети ҳудудида Хитойнинг буюк файласуфи Конфуций ҳайкали ва хиёбони қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Мазкур хиёбонни бунёд этиш Жомбой туманидаги “Қурилиш материаллари комбинати” масъулияти чекланган жамияти усталари томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари шу йилнинг февраль ойида бошланди. Бу ишларга 30 нафардан ортиқ қурувчи ҳамда ўнга яқин техника жалб қилинган. Ҳозиргача белгиланган иш ҳажмининг 60 фоизи бажарилган.

“Туркистон-пресс”