2018-06-04 16:52:51

ПАСТДАРҒОМДА ИККИТА БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Пастдарғом туманининг Қаршиобод маҳалласида 60 ўринли “Ғунча” хусусий мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

2 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган ушбу муассасада ўн бир нафар ходим иш билан таъминланди ва болажонларга рус ва инглиз тилларида машғулот ўтиш, компьютер саводхонлиги бўйича имконияти яратилди.

Шунингдек, туманнинг Илм маҳалласида реконструкция қилинган 51-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур боғча 150 ўринга мўлжалланган. Тарбияланувчиларнинг 100 нафари узайтирилган гуруҳларда ва 50 нафари қисқартирилган гуруҳларда тарбияланади.

Муассаса 1 июнь —Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Илм, Санчиқул ва Меҳнатобод маҳаллалари учун болажонларга ўз эшикларини очди.

Давлат шерикчилиги асосида вилоят ички ишлар бошқармаси, маҳалла тадбиркорлари ёрдамида бунёд этилган ушбу муассаса ҳудудга ўзгача кўрк бағишлади.

Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев иштирок этди.

“Туркистон-пресс”