2018-06-04 16:59:52

СИНГАПУРДА КХДР ЕТАКЧИСИ УЧУН ҚИММАТБАҲО ЛИМУЗИН ҚИДИРИЛМОҚДА

КХДР вакиллари АҚШ билан Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган икки давлат раҳбари саммитига ўз делегацияси учун автотранспорт воситалари, шу жумладан, Ким Чен Инга лимузинни Пхеньяндан олиб келмоқчи эмас. Бунинг ўрнига улар автомобилларни бевосита мезбон давлатнинг ўзида ижарага олишни мақсад қилган, деб ёзади “Straits Times” нашри ўз манбаларига таяниб.

АҚШ томони эса Сингапурга президент автопарки, хусусан, Трампнинг “Йиртқич” лақабли Cadillac русумидаги лимузинини муддатидан олдин олиб келиши маълум қилинган.

28 май куни Сингапурга учрашув деталларини муҳокама қилиш учун етиб келган Шимолий Корея вакиллари эса ўз раҳбарлари учун бериладиган автоулов тоифаси АҚШ президентиникидан кам бўлмаслигини талаб этмоқда.

Айни пайтда Сингапурдаги соҳага ихтисослаштирилган компанияларда Rolls-Royce Phantom, Mercedes-Maybach, Bentley каби қимматбаҳо маркаларни ижарага бериш имконияти бор экан.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур раҳбарияти, ҳатто ушбу мамлакат бош вазири Ли Сянь Лун оддийгина “Mercedes S-Class”да юради.