2018-06-04 17:04:49

МАМЛАКАТИМИЗДА МОТОЦИКЛ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ИККИТА ЗАВОД ҚУРИЛАДИ

Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда  «Sputnik» хабар берди.

“Наманган вилоятида Хитойнинг Lifan компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона ишга туширилади. Бу ерда скутер, мотоцикл ва уч ғилдиракли юк мотороллерлариишлаб чиқарилади. Бу саноатимиз учун янги йўналишдир, олдин ҳеч қачон буларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмаганмиз. Йил якунига қадар Норин механика заводида бу ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда”, — деб таъкидлади “Ўзавтосаноат” раҳбари Умиджон Саломов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон аввалги хатоларни такрорланмаслик ва бу йўналишда рақобатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб борилади. Шунинг учун “Ўзавтосаноат” томонидан Ҳиндистоннинг Bajaj компанияси билан яна бир бу каби лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

“Навоий вилоятида яна бир Ҳиндистонда етакчи бўлган — Bajaj компанияси билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз. Мотоцикл техникасини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда”, — деб маълум қилди У.Салимов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунида “Ўзавтосаноат” ва Жанубий Кореанинг DK Group компаниясини билан мотоцикл ва уч ғилдиракли мотороллер ишлаб чиқариш бўйича битим имзоланганэди.