2018-06-04 17:10:56

БАХТЛИ БОЛАЛИК ҚУВОНЧЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳар 62-сон махсус имконияти чекланган болалар мактаб интернатида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган йирик тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тадбирда турли кўнгилочар ўйинлар ўтказилди, дастурхонлар безатилди, совғалар улашилди, концерт дастурлари намойиш этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Аэронавтика федерациясининг ҳаво шарларида болажонлар мутахассислар билан биргаликда Регистон майдонини юқоридан томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.

“Туркистон-пресс”