2018-06-04 17:17:51

7 НАФАР ХОТИН-ҚИЗГА БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Кармана туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила — мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида   тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда анкогинеколог, УЗИ, дерматолог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, терапевтлар томонидан “Диггарон” маҳалла фуқаролари кўрикдан ўтказилди.

— Бундай тиббий кўриклар келажак авлодни соғлом дунёга келтириш, етук фарзандлар тарбиялаш учун ғоят муҳимдир, — дейди қишлоқ оилавий поликлиникаси гинекологи Нигора Каримова. — Бугунги тадбирда 130 дан ортиқ аҳоли кўрикдан ўтди. Тадбирда нафақат хотин-қизларнинг, балки маҳалладаги кекса отахон ва ёш болаларнинг ҳам саломатлиги текширилди.

Тадбир сўнгида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига 3 нафар, вилоят тери таносили диспансерига эса 4 нафар хотин-қизга бепул йўлланма тақдим этилди.

 

 “Туркистон-пресс”