2018-06-04 17:55:22

ТОШКЕНТДА ЖАҲОН ВЕЛОСИПЕД КУНИ НИШОНЛАНДИ

3 июнь куни Тошкентда биринчи марта нишонланган Жаҳон велосипед кунида Ўзбекистон Велосипед федерацияси ҳамда Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаситашаббуси билан велотур ўтказилди.

Маълумки, 3 июнни Жаҳон велосипед куни сифатида белгилаш ҳақидаги резолюция Туркманистон ташаббуси билан апрелда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган эди.Резолюцияда Бош Ассамблея барча давлатларни велосипедни оммалаштиришга чақириб, бошқарувга осон, арзон, ишончли ва экологик тоза мазкур ҳаракат воситаси инсоннинг руҳий жисмоний саломатлигини мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтган эди.

Тошкентда ўтказилган велотурда иштирокчилар туркман шоири Махтумқули номидаги кўча бўйлаб ўтди, расмий қисм эса «Ашхобод» боғида бўлиб ўтди.

4,5 км масофани ўз ичига олган спорт тадбирида дипломатик идоралар раҳбарлари ва ходимлари, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва маҳкамалар вакиллари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор велосипедчилар иштирок этди.