2018-06-05 14:21:24

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ “FACEBOOK”ДА РАСМИЙ САҲИФАСИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистон Ресбуликаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг “Facebook”да расмий саҳифаси очилди.

«Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман», — дея пост қолдирган Жамшид Қўчқоров.

Бош вазир ўринбосарининг расмий саҳифасида молия вазирлиги фаолиятига оид янгиликлар, таҳлиллар, интервьюлар бериб борилмоқда.

Фото: facebook.com/Jkuchkarov