2018-06-05 14:25:48

ЁШ ГИМНАСТИКАЧИЛАРИМИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

Россия пойтахти Москва шаҳрида “Московский майномли халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада 300 нафардан ортиқ спортчи қаторида мамлакатимиз гимнастикачилариҳам қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртларимиздан Виктория Никифорова, София Маммадова, Фатима Эл-Санкари, Ҳанифа Ҳотамова, Светлана Ким, шунингдек, жамоавий беллашувларда иштирок этган қизларимиз терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль қўшиб қўйишди. Алина Абдулла кумуш, Афруза Йўлдошева эса бронза медалига сазовор бўлишди. Шу тариқа, спортчиларимиз турнирда умумий ҳисобда саккизта медаль қўлга киритишди.

Ана шундай мусобақалардан бири Қозоғистонда ҳам ташкил қилинди. «Жулдыз Кубоги» беллашувларида тўққиз мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўз омадини синаб кўрди. Мусобақа якунларига кўра Лола Зокирова кўпкураш ва тўп билан машқларда бронза медали соҳибасига айланди.

“Туркистон-пресс”