2018-06-05 14:32:25

БИЗ — ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИМИЗ!

Самарқанд давлат университети ташаббуси билан “Биз — диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, давлат хавфсизлиги ва ички ишлар бошқармалари вакиллари билан университет талабаларининг учрашуви бўлиб ўтди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Тадбирда университет ректори Р.Холмуродов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси бош мутахассиси Ш.Холбоев, университет докторанти Ш.Жўрақулов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларни турли иллатлардан, хусусан, экстремистик ғоялар таъсиридан асраш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу борада олий ўқув юртларининг талабалари ўз тенгдошларига ўрнак бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда Ватан қадри мадҳ этилган ва адашганларнинг оғир қисматидан ҳикоя қилувчи “Тафаккур эҳтиёжи” фильми намойиш этилди.

ТадбирдаСамарқанд вилоятҳокимиТуробжон Жўраевсўзгачиқди.

“Туркистон-пресс”