2018-06-05 14:39:18

ИСЛОМШУНОС ОЛИМЛАР МУЛОҚОТИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия давлатидан ташриф буюрган исломшунос олимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртларидан келган  30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ўз юртларида Ислом динининг ўқитилиши ва фойдаланиладиган адабиётлар, манбалар ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази ва Туркиянинг Истанбул университети илоҳиёт факультети, Ибн Ҳолдун, Кастомоно ва Истанбул заин университетлари ўртасида илмий ҳамкорлик ва мутахассислар алмашинуви бўйича меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум асосида келажакда ўзаро кадрлар алмашиш ва Туркия фондларида сақланаётган ноёб қўлёзма асарларини ўрганиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиш ва халққа етказиш асосий мақсад қилинган. Бундан ташқари, буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганаётган тадқиқотчиларининг илмий ишларигаҳар икки мамлакатолимларираҳбарлик қилиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”