2018-06-05 14:41:47

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ЯРАТИЛИШИГА ЖАҲОН БАНКИНИНГ СОБИҚ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Иқтисодий кенгаши яратилишига Жаҳон банкининг собиқ вице-президенти Дэнни Лейпцигер жалб этилади. Бу ҳақида молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг ЖБ вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи” онлайн сайти.

Дэнни Лейпцигер Жорж Вашингтон университетининг халқаро бизнес ва халқаро муносабатлар бўйича профессори ҳамда ривожланиш масалалари бўйича мулоқот бошқарувчи директоридир. У ЖБнинг қашшоқликни қисқартириш ва иқтисодий бошқарув бўйича собиқ вице президенти (2004-2009 йиллар) бўлган.

Қайд этилишича, Иқтисодий кенгаш амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, солиқ ислоҳотига ягона ёндашув мавжудлигини таъминлаб бериши керак. Хорижлик экспертнинг айтишича, солиқ ислоҳотини давлат бюджетига зарар етказмасдан ва ислоҳотлар оқибатларининг барча масалаларини босқичма-босқич қамраб олган ҳолда олиб бориш зарур.