2018-06-05 14:49:08

ЁШ ИХТИРОЧИ ТЎСИҚЛАРНИ СЕЗАДИГАН АВТОМОБИЛЬ ЯРАТДИ

Сирдарёда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичида янги лойиҳаси билан  қатнашган Умар Эргашев ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

— Танловда тўсиқларни автоматик тарзда сезувчи автомобиллар лойиҳаси билан иштирок этдим, — дейди Ширин Энергетика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси У.Эргашев. — Лойиҳамга кўра автомобиллар ҳар қандай тўсиқларни автоматик тарзда сезади ва тўхтайди. Қолаверса, светофорнинг  қизил чироғи ёнса ҳам, автомобильавтоматик тарзда тўхтайди. Бу ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Танловда иштирокчилар ўзларининг ишлаб чиқариш, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт хизмати, экологияни сақлаш, миллий ҳунармандчиликни замонавийлаштириш борасидаги саксонга яқин ижодий ишлари ва инновацион ғоялари билан иштирок этди.

Ғолиблар O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”