2018-06-05 15:18:36

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ҚЎМИТАСИ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Ўзбекистон ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 65 та ташкилот мавжуд эди.