2018-06-05 15:32:14

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 9 ИЮНЬ КУНИ ВЛАДИМИР ПУТИН БИЛАН УЧРАШАДИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти(ШҲТ) саммити майдонида Россия Президенти Владимир Путин билан  икки томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Ўзбекистон Президенти (Шавкат) Мирзиёев, Тожикистон Президенти (Эмомали) Раҳмон, Эрон Президенти Руҳоний, Покистон Президенти (Мамнун) Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, — дея таъкидлади Россия Федерацияси раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг навбатдаги саммити 2018 йил 9-10 июнь кунлари ХХРнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: Спутник