2018-06-06 15:43:36

АЁЛ ҲАКАМ СУПЕРЛИГА ТАРИХИДА ИЛК БОР ИШЛАЙДИ

Футбол бўйича PEPSI Суперлига 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Металлург” —“Насаф” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 

Мазкур ўйинда бош ҳакамга Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизиони тарихида илк марта аёл ҳакам ёрдам беради. Учрашувда бухоролик тажрибали ҳакам Кристина Середа қанот ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Бунга қадар Суперлига ўйинида аёл ҳакамлар ҳеч ҳам ишламаган. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

“Туркистон-пресс”