2018-06-06 15:53:03

ЎФА ТОШКЕНТДА “ИНТЕР” КЛУБИ ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ФИЛИАЛИНИ ОЧМОҚЧИ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар, жумладан, Италия, Испания футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганидан мухлисларнинг хабари бор. 

Жумладан, ЎФА Италиянинг “Интер” клуби футбол академияси билан бу борада музокаралар олиб боришяпти. Музокаралардан кўзланган мақсад пойтахтимизда “Интер” футбол клуби академияси расмий филилани очишга эришишдан иборат.Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Маълумот учун: “Интер” академияси дунёга машҳур футбол академияси ҳисобланиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритишган.

Агар музокаралар муваффақиятли якунига етса, Ўзбекистон “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда “Интер” клуби академияси расмий филиали мавжуд.

“Туркистон-пресс”