2018-06-06 15:57:56

БИР ОЙДА 55 КГ. ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИ ОЛИБ ҚЎЙИЛДИ

Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Қора дори – 2018” нинг биринчи босқичи давомида, яъни 1 майдан 1 июнь кунига қадар 71 та гиёҳванд воситалари билан боғлиқ жиноий ҳолатлари аниқланди.Бу ҳақдаzarnews.uz хабар берди.

Шундан 50 таси таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш, 2 та котрабанда билан боғлиқ ҳолат, 14 та гиёҳванд моддаларини сотиш мақсадида ўтказиш, 5 та гиёҳванд моддаларини сақлаш билан боғлиқ ҳолатлардир.

Тадбир давомида жами бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари билан  55 та  жиноят иши 71 нафар шахсга нисбатан қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг май ойининг ўзида вилоят ИИБ ходимлари жами бўлиб, 54 кг. 962 грамм миқдоридаги гиёҳванд моддаларини ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб мусодара қилган.

Фото: zarnews.uz