2018-06-06 16:03:19

“ЁШ СИЁСАТЧИ-2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Бухоро вилояти бўйича кўрик-танловда 100 дан ортиқ билимга чанқоқ ёшлар қатнашиб, туман ва шаҳарлар орасидан фахрли биринчи ўринларни олган 12 иштирокчи вилоят босқичида кучларини синашди. Якунда  Бухоро Солиқ коллежи 2–босқич талабаси С.Меҳриев “Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди.

“Туркистон-пресс”