2018-06-06 16:09:54

ҚЎШМА КОРХОНА МАҲСУЛОТЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

Самарқанддаги “Бритиш Американ Тобакко — Ўзбекистон” қўшма корхонаси йирик узоқ йиллик танаффусдан сўнг яқиндагина ўз маҳсулотлари экспортини йўлга қўйилди. Маҳсулот ортилган дастлабки юк машиналари Қирғизистон Республикаси сари йўл олди.

Таъкидлаб ўтамиз, мамлакатимизда “Бритиш Американ Тобакко – Ўзбекистон”ўзбек-британ компанияси 1994 йилда давлат иштирокидаги қўшма корхона сифатида ташкил этилган. 24 йиллик ишлаб чиқариш фаолияти давомида соҳа модернизацияси учун 400 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Айни кунларда қўшма корхона мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, бу ерда 1200 дан зиёд ходим муқим иш ўрнига эга. Шунингдек, ЎзБАТ 600 дан ортиқ фермер, Самарқанд вилоятидаги етти мингга яқин тамаки етиштирувчи хўжаликлар билан ҳамкорликда иш юритиб келмоқда.

Компания мутахассисларининг таъкидлаб айтишича, қўшма корхона маҳсулотига бир йилда 15 миллион АҚШ долларилик талаб бор.

“Туркистон-пресс”