2018-06-06 16:26:32

ОЛИМЖОН ФАЙЗИБОЕВ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 июндаги қарорига асосан Файзибоев Олимжон Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди қўмита ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Олимжон Файзибоев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган. Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000−2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.