2018-06-06 16:28:19

ХОРИЖЛИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОТМЛАРГА ТЕСТ СИНОВЛАРИСИЗ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Хорижий фуқаролар 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари бакалавриатига тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, олий таълим муассасалари (институт, университет, академия ва ҳ.к.) бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш мумкин бўлади.

“Туркистон-пресс”