2018-06-06 17:04:41

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ FACEBOOKДА РАСМИЙ САҲИФАСИНИ ОЧДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасига эга бўлди.

“Ассалому алайкум, азиз Юртдошлар! Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир.

Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим”, дейилади вазирнинг баёнотида.

А.Шадманов  ўз саҳифаси орқали тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни биргаликда муҳокама қилишини билдирган.

Фото: Facebook / Алишер Шадманов