2018-06-07 11:52:02

УРУГВАЙ — ЎЗБЕКИСТОН УЧРАШУВИ “SPORT” ТЕЛЕКАНАЛИДА ЖОНЛИ ЭФИРДА НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

Хабарингиз бор, 8 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:00да Ўзбекистон терма жамоаси Монтевидеода икки карра жаҳон чемпиони — Уругвай термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқади. Мазкур баҳс Ўзбекистоннинг «SPORT» TV ҳамда Россиянинг машҳур «Матч ТВ» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Маълумки, Оскар Табарес шогирдлари жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида мундиал мезбони Россия билан бир гуруҳдан жой олган. Шундай экан, мазкур қарама-қаршилик нафақат юртимиз чарм тўп иҳлосмандлари, балки россиялик футбол ишқибозлари ва мутахассислари учун ҳам ғоятда қизиқ ва муҳим.

Ўз навбатида, Уругвайга қарши ўйин терма жамоамиз учун тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади. Зеро,миллий терма жамоамиз илк маротаба Жанубий Америка қитъаси вакилига қарши кураш олиб боради.

“Туркистон-пресс”