2018-06-07 12:08:07

САМДУДА КИТОБСЕВАР ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ

Самарқанд давлат университети физика факультети биносида “Самарқанд китоб олами” мажмуасининг филиали ўз ишини бошлади.

Талабаларнинг узоғини яқин қилиш, уларнинг китоб ўқиш маданиятини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган филиалда уч тилда 500 номдаги 3000 та китоб мавжуд.

Шунингдек, талабалар интернет тармоғига уланган 3 та компьютер орқали 50 та китобнинг электрон нусхасини юклаб олиши ва мутолаа қилишлари мумкин.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”