2018-06-07 12:11:59

“ХАЛҚ БИЛАН БЎЛ!” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган “Халқ билан бўл!” лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.

Санъаткорларнинг иккинчи ташрифи “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ҳодимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар иштирокида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Тадбир давомида қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсдалик совғалари топширилди.

“Ташрифдан кўзланган мақсад — вилоятларимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат”, — дейилади “Ўзбекконцерт” ДМ расмий сайтида.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”