2018-06-07 12:18:35

ЯНА БИР КОРХОНА АКЦИЯЛАРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИЛАДИ

Жиззах аккумулятор заводи акциядорлик жамиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборотканали хабар берди.

Мазкур қарорга мувофиқ “Жиззах аккумулятор заводи”АЖнинг устав капиталида “Ўзавтосаноат”АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизи (акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотилади.

Шу муносабат билан “Ўзавтосаноат”АЖга акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиш топширилди.