2018-06-07 17:21:27

ЖИЗЗАХДА “ТРАСТБАНК” ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ

Жорий йилнинг 6 июнь куни Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган, замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида таъкидланганидек,  “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки фаолият кўламини, энг аввало, юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлашга қаратмоқда. Натижада, банк ўзининг барча турдаги хизматлари билан республикамиз ҳудудларига кириб бормоқда. Мана,бугун Жиззахшаҳрининг Шароф Рашидов кўчасида қад ростлаган янги банк биноси ҳам мижозларга тезкор ва қулай бўлган банк хизматларини кўрсатиш мақсадида зарур замонавий техникалар билан жиҳозланган.

 Гулдурос қарсаклар остида тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда филиал бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди.

 Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан Жиззах шаҳри кўркига-кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан яқиндан танишдилар. 

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”