2018-06-07 17:24:52

ЁШ ИХТИРОЧИ ҚУЁШ НУРИДА ЮРАДИГАН ТЕХНИКА КАШФ ЭТДИ

Cурхондарёда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

— Танловда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қулай бўлган мулътиватор ускунам билан қатнашдим, — дейди Фарҳод Тошпўлатов. — Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, ҳеч қандай ёқилғисиз қуёш энергиясидан қувват олган ҳолда бир вақтнинг ўзида ернинг қатқалоғини юмшатади ва бегона ўтлардан тозалайди. Энди бу ускунамни янада такомиллаштириш орқали аҳолининг ўз томорқасидан янада кўпроқ даромад олиши учун кўмаклашмоқчиман.

Якуний натижаларга кўра, Фарҳод Тошпўлатовдан ташқари, Қумқўргон туман Сайхон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зилола Жумаева ва Термиз банк коллежи ўқувчиси Гулҳаё Юсупова танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

“Туркистон-пресс”