2018-06-08 13:25:00

ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА ЯНА 7 НАФАР БОКСЧИМИЗ РИНГГА ЧИҚАДИ

Астана шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон Президенти кубоги учун мусобақа давом этмоқда.Кеча бўлиб ўтган жангларда беш нафар боксчимиз рингга чиқди ва уларнинг уч нафари ғалаба қозонди.

Жумладан, Шунқор Абурасулов, Маҳмуд Ғоипов ва Бектемир Мелиқўзиевлар рақибларини мағлбиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олишди. Жасурбек Латипов ва Улуғбек Мубиновлар афсуски мағлубиятга учраб, мусобақадаги иштирокларини якунладилар. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун яна етти нафар боксчимиз рингга чиқади:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов —Лалбиаккима Нутлаи (Ҳиндистон)

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров —Тонгди Юттапонг (Таиланд)

-64кг: Иқболжон Холдоров —К.Куанов (Қозоғистон)

-64кг: Алиёр Норалиев —Данияр Дамирдинулу (Қирғизистон)

-75кг: Исроил Мадримов —Т.Кулаҳмед (Қозоғистон)

-91кг: Санжар Турсунов —Антон Пинчук (Қозоғистон)

-60кг: Райҳона Қодирова — Приянка Чоудари (Ҳиндистон).

Маълумот учун, ушбу халқаро мусобақада 15дан зиёд мамлакат чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда.

“Туркистон-пресс”