2018-06-08 14:51:06

GM UZBEKISTAN “ДАМАС” АВТОМОБИЛЛАРИ БЎЙИЧА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Кейинги пайтда айрим интернет манбаларида GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг баъзи деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан GM Uzbekistan компанияси бу борада расмий баёнот берди.

Хусусан, Telegram ва Facebook’даги баъзи гуруҳлар ҳамда саҳифаларда фойдаланувчилар ҳатто танишлари янги автомобилларни маълум бир эҳтиёт қисмларсиз олгани ҳақида ҳам ёзишганди.

Компания тарқалган мазкур  хабарларни тасдиқламаслиги ва ҳақиқатга зид эканлигини расман маълум қилди. 

“Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар GM Uzbekistan АЖ расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади”, дейилди компания баёнотида.

Фото: GM Uzbekistan