2018-06-11 15:02:04

ЕХҲТ БОШ КОТИБИ ТОМАС ГРЕМИНГЕР ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

2018 йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ЕХҲТ делегацияси “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Фото: Спутник