2018-06-11 15:04:45

КИМ ЧЕН ИН ДОНАЛЬД ТРАМП БИЛАН УЧРАШИШ УЧУН СИНГАПУРГА ЕТИБ КЕЛДИ

КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни АҚШ Президенти билан учрашиш учун Сингапурга етиб келди.

Уни мезбон давлат ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан кутиб олган. Ким Чен Ин ташрифи давомида Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан учрашди. Мазкур мулоқот Channel News Asia телеканалида тўғридан-тўғри трансляция қилинган.Шимолий Корея раҳбари Ли Сянь Лунга АҚШ Президенти Дональд Трамп билан тарихий саммитни ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, 12 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги музокараларда Корея ярим оролини денуклеризация қилиш ҳамда Шимолий Корея ядро қуроли масаласи асосий мавзуга айланиши кутиляпти.

Фото: gazeta.ru