2018-06-11 15:06:52

ВЛАДИМИР НОРОВ ШҲТ БОШ КОТИБЛИГИГА ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди. Бу ҳақда Циндаода ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг эълон қилинди.

Ўзбекистон вакили бу лавозимда Тожикистон вакили Рашид Алимов ўрнини эгаллайди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди. Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди», —дейилган Ўзбекистон Президент Матбуот хизмати хабарида.

Владимир Норов 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар ШҲТ бош котиби бўлади.

У 2017 йил майида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига директор этиб тайинланган эди.

Фото: uzdaily