2018-06-11 16:45:23

БИР ДАРАХТДАН 18 ХИЛ МЕВА ОЛАЁТГАН МИРИШКОР ДЕҲҚОН

Бир дарахтдан 18 хил мева олиш мумкинми?  Ҳа, мумкин, — дейди Олтиариқлик миришкор деҳқон, янги нав яратувчи иқтидорли селекционер Абдуваҳоб Мирзажонов.

Фарғонага йўлингиз тушиб, унинг хонадонига кирсангиз, ҳовлисидаги бир туп ғайноли дарахтида18 хил бир данакли меваларнинг пишиб етилаётганига гувоҳ бўласиз. Қизиғи шундаки, ушбу дарахт йиллар давомида А. Мирзажоновнинг тажриба дарахтига айланиб улгурган.Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар бермоқда.

Бир танада Америка, Европа, Узоқ Шарқ, Хитой, Корея давлатларидан келтирилган ғайноли, ўрик навлари пишяпти. Селекционернинг мўъжазгина 5 сотихли томорқасида 2000 зиёд (олманинг 5 хили, узумнинг 10 хили, ғайнолининг 8 хили, ўрикнинг 4 хили) кўчатлар кўкка бўй чўзган.

Унинг энг асосий мақсади — четдан келтирилган меваларнинг мамлакатимиз об-ҳавоси ва шароитларига мослашган ноёб навларни маҳаллий селекция йўли билан яратиб, уларни саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш.

Фото: “Халқ сўзи”