2018-06-12 12:39:59

ПРЕЗИДЕНТ ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.