2018-06-12 13:40:38

ЖОМ ҚИШЛОҒИДА КЎПРИК ҚУРИЛДИ

Яқинда Нуробод туманидаги Жом қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида янги замонавий кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев иштирок этди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хъабар берди.

Бир пайтлар иккита ёғочдан иборат кўримсизгина кўприк ўрнига умумий қиймати 406 миллион сўмлик, эни 6 метр узунлиги 16 метр бўлган замонавий иншоот барпо этилди. Бундан ташқари, 3,5 километрлик қишлоқ ички йўллари асфальт қилинди.

  -— Илгари фарзандларимиз, набираларимиз мактабга бориш учун ёғингарчилик пайтида бу ердан ўтишда қийналишарди, —дейди Жума Холёров. —Янги кўприкнинг қурилиши бу муаммога барҳам берди.

“Туркистон-пресс”