2018-06-12 16:00:36

СИНГАПУРДА ДОНАЛЬД ТРАМП КИМ ЧЕН ИН БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, 12 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун Сингапурда тарихий учрашувни амалга оширди. Буҳақда«Haber7» хабарбермоқда.

Учрашув бошланишидан аввал Трамп ва Ким Сингапурнинг Сентоса оролидаги «Capella» меҳмонхонасида суратга тушишди, яъни камералар олдига чиқишди.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 да иккала раҳбар АҚШ ва Шимолий Корея байроқлари олдида саломлашиб, кейин музокаралар ўтадиган хонага кириб кетишди.

АҚШ Президенти саммит натижаларидан мамнунлигини таъкидлади. Ўз навбатида Ким Чен Ин ҳали кўп ўзгаришлар бўлишини айтган. 

Яккама-якка мулоқот шаклида бошланган учрашувдан кейин томонлар кенгайтирилган таркибда музокаралар столига ўтиришди.

Музокаралардан кейин Трамп ва Ким Чен саммит якуний ҳужжатини имзоладилар. 

Президентлар яккама-якка мулоқотни кутилганидан ҳам юқори савияда ўтганини таъкидлашмоқда.