2018-06-12 17:24:00

ГАНДБОЛЧИЛАРИМИЗ РОССИЯДАГИ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Россиянинг Тольятти шаҳрида гандбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда ўзбекистонлик ёш қўл тўпи усталари ҳам иштирок этиб, ўз гуруҳларида Озарбайжоннинг Боку, Москва, УГНТУ-ВНЗМ-2, Тольятти-2, СГК-Гвардия жамоаларини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олишди. Сўнгги босқичда эса вакилларимиз иккита ғалаба ва битта мағлубият қайд этган ҳолда иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўринни Тольятти-1 жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин «Щёлково» жамоасига насиб қилди.

“Туркистон-пресс”