2018-06-12 17:27:46

ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ҲАММА ШУҒУЛЛАНИШИ КЕРАК

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори билан бу борада аниқ механизм яратилди.

Айтиш жоизки, ушбу дастур мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрларида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга ошириш мақсадида жорий этилмоқда.

Дастурда аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит тақдим этиш бўйича аниқ, содда ва ҳаётий нормалар белгиланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Асосийси,оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун ортиқча қоғозбозлиқ, югур-югурлар талаб этилмайди. Дастурнинг ҳаётий ва халқчиллиги шундаки, унда фақат кредит бериш билан чекланилмайди, балки, илгари умуман,тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳоли қатламига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатилади. Ушбу ташаббус самарадорлигини таъминлаш мақсадида ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш —мини-кластерлар ташкил этилади. Қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай монеликсиз берилади.

Бинобарин, мазкур қарор бевосита O‘zLiDePнинг дастурий мақсад вазифларига тўла ҳамоҳанг. Табиийки,қарорда белгиланган муҳим вазифалар партиянинг барча тузилмалари зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Албатта бу вазифалар биз учун бегона эмас.

Ориф Жуманов,

“Туркистон-пресс”