2018-06-13 13:28:41

UZ ДОМЕНИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН НОМЛАР 60 МИНГДАН ОШДИ

Ўзбекистон миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 60 мингдан ошди. Бу ҳақда юқори даражали миллий домен маъмурияти “Халқ сўзи” онлайнга маълум қилди.

Қайд қилинишича, айни вақтга келиб, фаол доменлар сони 60 012тани ташкил қилмоқда.

Йил бошидан буён бу борада ўсиш кўрсаткичи 5,4 фоизни ташкил қилди. 2018 йилдан буён жами 13 341 домен рўйхатдан ўтказилган бўлса, 5315та номлар муддати тугаганлиги туфайли тизимдан ўчирилди.