2018-06-13 13:38:33

БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТИ СЕНТЯБРЬ ОЙИДА РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

Беларусь Президенти Александр Лукашенко шу йилнинг 12 — 14 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Бу ҳақда Беларусь Республикаси кенгаши раиси Михаил Мясникович Минскда Ўзбекистон парламенти аъзоларидан иборат делегация билан учрашуви чоғида маълум қилган.

Александр Лукашенконинг Тошкентга ташрифи учун бир қатор ҳужжатлар тайёрланяпти. Мясниковичнинг фикрича, айни пайтда Ўзбекистон томонида тўққизта битим лойиҳаси турибди, умуман, 11 та ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб бориляпти.