2018-06-13 18:26:18

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ЖЧ-2018”НИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Песков, шунингдек, эртага Москванинг “Лужники” стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонлар ҳақида ҳам айтиб ўтган.

Унга кўра, жаҳон чемпионатининг очилиш маросимига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Боливия Президенти Эво Моралес, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Панама Президенти Хуан Карлос Варела, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Парагвай Президенти Орасио Картес, Руанда Президенти Пол Кагаме, шунингдек, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Ливан Бош вазири Саад Харири ва КХДР парламенти раиси Ким Ён Нам иштирок этиши маълум бўлган.

Маълумот учун, 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви «Лужники» стадионида бўлиб ўтади ва унда Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.