2018-06-14 12:24:00

ФАЗЛИДДИН ҒОИБНАЗАРОВ НАВБАТДАГИ ЖАНГИНИ ҚАЧОН ЎТКАЗИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини 2018 йил 14 июль куни АҚШда ўтказади. «Lakefront Arena» саройи мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Фазлиддин Ғоибназаров шу кунгача профессионал боксда 4та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). Жонсон эса бунгача 5та жангда рингга чиққан ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган (4таси нокаут).

“Туркистон-пресс”