2018-06-14 12:35:58

БУГУН ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН “ЖЧ-2018” БОШЛАНАДИ

Бугун, 14 июнь куни Россия мамлакатида футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади.

Мундиалда дунёнинг энг кучли 32та терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради. Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида мезбон Россия Осиё қитъаси вакили бўлган Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. 

15 июлга қадар жами 64та ўйин ўтказилади.

“Туркистон-пресс”